Тадбирларда ШҲТ ва МДҲга аъзо давлатларнинг ваколатли органлари, МДҲ органларининг ишчи тузилмалари, халқаро ташкилотлар, шунингдек, терроризм ва экстремизмга қарши кураш муаммоларини ўрганишга жалб қилинган таълим ва илмий-таҳлилий ташкилотлар делегацияларининг иштирок этиши кутилмоқда.
Иштирокчилар орасида БМТ, МДҲ аксилтеррор маркази (AТМ), Интерпол, Жиноий даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича Евроосиё гуруҳи (ЕОГ), Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш (ОҲИЧК) ҳамда бошқа ташкилотлар вакиллари ҳам бўлади.
Тадбирлардан кўзланган мақсад терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бўйича илғор тажриба алмашиш, бу борадаги халқаро ҳамкорликни такомиллаштириш, шунингдек, янги таҳдидлар ва хавфсизликка таҳдидларга умумий ёндашувларни шакллантиришдан иборат, дейилади хабарда.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати томонидан МДҲ AТМнинг мувофиқлаштирувида Ҳамдўстлик мамлакатлари ваколатли органларининг «Шарқ-Aксилтеррор — 2024» қўшма аксилтеррор машғулотлари ўтказилади.
Машғулотларда муҳим инфратузилма объектлари ва одамлар гавжум бўлган жойларда террорчилик ҳаракатларини аниқлаш ва бартараф этиш бўйича қўшма аксилтеррор чоралар кўрилади.