Ссылки доступа

Қозоғистонга АЭС бўйича референдум 15,5 млрд тенгега тушади


Ҳукумат АЭС қурилишини Хитой, Франция, Россия ёки Жанубий Корея компанияларидан бирига топширмоқчи.

Қозоғистон Марказий сайлов комиссияси (МСК) 2024 йил 6 октябрь куни АЭС қурилиши бўйича умуммиллий референдум ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилди.

"Харажатларнинг умумий суммаси таҳминан 15 ярим миллиард тенгени ташкил этади," - деди сешанба куни бўлиб ўтган брифингда МСК аъзоси Сабила Мустафина.

Бу сумманинг 71 фоизи участка комиссияларининг 70 мингдан ортиқ аъзолари меҳнатига ҳақ тўлаш учун кетади. Қолган 29 фоизи бошқа ташкилий харажатларга йўналтирилади.

Референдум ўтказувчи участкаларнинг умумий сони - 10 327 та, шу жумладан Қозоғистондан ташқарида 78 та.

Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаев референдум 6 октябрь куни ўтказилишини 2 сентябрь куни парламент палаталарининг қўшма мажлисида эълон қилди. Шу куни кечқурун президент тегишли фармони имзолади. Ушбу фармоннинг 2-бандига кўра, "Сиз Қозоғистонда атом электр станцияси қурилишига розимисиз?" деган савол референдумга қўйилади.

Ҳукумат АЭС қурилишини Хитой, Франция, Россия ёки Жанубий Корея компанияларидан бирига топширмоқчи.

XS
SM
MD
LG