Ссылки доступа

Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳамкорликда коинотга сунъий йўлдошлар учиришни режалаштирмоқда


Ўзбекистон ва Қозоғистон биргаликда сунъий йўлдош учириш масаласини муҳокама қилди.

Остона шаҳрида 2—3 сентябрь кунлари Ўзбекистон Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Қозоғистон Республикаси Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазири Жаслан Мадиев билан ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Учрашув давомида ҳамкорлик истиқболларига эътибор қаратилди. Шунингдек, рақамли кўникмаларни ўқитишни таъминлаш, рақамли инклюзивлик ва рақамли трансформация бўйича минтақавий ҳамкорлик ҳолати ва уни мустаҳкамлаш бўйича масалалар муҳокама қилинди.

Шу билан бирга, рақамли инновацияларни жадаллаштириш учун зарур минтақавий ҳамкорлик режаларига эътибор қаратилди.

Шунингдек, икки мамлакат иштирокида космосга ўзаро сунъий йўлдошлар гуруҳини учириш бўйича ҳамкорликни амалга ошириш масаласини ўрганиш ва таҳлилий маълумотларни жорий йил якунига қадар таҳлил қилиб, таклифларни белгилаб олиш муҳокама қилинди.

XS
SM
MD
LG