Ссылки доступа

Украина ТИВ раҳбари Дмитрий Кулеба истеъфога чиқди


Ҳукуматнинг 50 фоиздан ортиғи ўзгариши кутилмоқда.

Украина ТИВ раҳбари Дмитрий Кулеба истеъфога чиқди. Олий рада Кулебанинг аризасини келгуси ялпи мажлисда кўриб чиқади, деб маълум қилган Украина парламентининг спикери Руслан Стефанчук.

"Украина ҳақиқати" нашрининг манбалари Кулебанинг эҳтимолий вориси унинг биринчи ўринбосари Андрей Сибига эканлигини айтган.

Кулеба 2020 йил март ойидан Украина ташқи ишлар вазири лавозимида ишлаб келаётганди.

Кулебадан ташқари, Олий Радага яна учта вазир ва қатор вазир ўринбосарлари истеъфога чиқиши ҳақида ариза берган.Парламент истеъфоларни 4 сентябрда тасдиқлаши кутилмоқда.

Аввалроқ "Халқ хизматкори" фракцияси раҳбари Давид Арахамия ўзининг телеграм-каналида 4-сентабрни "ишдан бўшатиш куни," 5-сентябрни эса "тайинловлар куни" деб эълон қилганди.Унинг сўзларига кўра, ҳукуматнинг 50 фоиздан ортиғи ўзгаради.

Украина президенти Владимир Зеленский 27 август куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида бош вазир Денис Шмигал билан ҳукуматдаги эҳтимолий ўзгаришларни муҳокама қилаётганини маълум қилганди. Маҳаллий ОАВ президент атрофидаги манбаларга таяниб, Зеленский бош вазир Шмигалдан "чарчагани" ва уни ишдан бўшатишни режалаштираётгани ҳақида ёзган эди.

XS
SM
MD
LG