Аёллар ва қизларга нисбатан ҳуқуқий дискриминация бўйича ишчи гуруҳининг беш аъзоси ва олти нафар махсус маърузачидан иборат бу гуруҳ БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши томонидан тузилган, бироқ улар ташкилот номидан ҳам иш кўришлари мумкин.
Экспертлар маълумотига кўра, қатл этилган 400 кишидан 15 нафари аёллардир. Август ойида Эронда камида 81 киши қатл этилган, бу июль ойида қатл этилганлар сонидан (45 киши) қарийб икки баравар кўп. Қатл этилганларнинг 41 нафари гиёҳванд моддалар билан боғлиқ жиноятлар учун судланган.
Экспертлар 2021 йилдан бошлаб Эронда гиёҳванд моддалар билан жиноятлар учун қатллар сони кескин ошиб кетганини қайд этишган. 2023 йили бундай айбловлар билан 400 дан ортиқ одам қатл этилган. Бу юксалиш гиёҳванд моддалар билан боғлиқ жиноятлар учун ўлим жазоси қўлланишига нисбатан чекловлар киритилганига қарамасдан кузатилган.
Эронда ўлим ҳукми билан якунланган маҳкама жараёнлари, БМТ экспертларига кўра, кўпинча тегишли ҳуқуқий процедуралар кафолатига жавоб бермайди.
“Адолатли судлов ва тегишли ҳуқуқий процедура ҳуқуқининг жиддий равишда бузилаётганига оид хабарлар бугунги кунда Эронда татбиқ этилаётгандек кўринишдаги ўлим жазоси ноқонуний қатл билан тенглигини англатади”, дея билдирган экспертлар.