Ссылки доступа

"Адилет": Қирғизистонда матбуотдаги ёлғон маълумот учун жазолашнинг янги механизми цензурага олиб келади


Бундай хулосага Маданият вазирлиги таклиф қилаётган қонун лойиҳасини таҳлил қилган "Адилет" ҳуқуқий клиникаси юристлари келган. 

ОАВ ва ижтимоий тармоқлар орқали ёлғон маълумотларни тарқатганлик учун жарималар жорий этилиши Қирғизистон Конституцияси ва Маъмурий кодексига зид. Бундай хулосага Маданият вазирлиги таклиф қилаётган қонун лойиҳасини таҳлил қилган "Адилет" ҳуқуқий клиникаси юристлари келган.

Медиа соҳасидаги юристлар таклиф қилинаётган ўзгартиришлар "сўз эркинлиги кафолатларидан йўл қўйиб бўлмайдиган чекинишларни" ўз ичига олганини таъкидламоқда. Уларнинг фикрича, ҳужжат сўз ва фикр эркинлигига бўлган конституциявий ҳуқуқларни "муқаррар" чекланишига олиб келади.

"Бу ўзгартиришлар матбуотда ва интернетда цензура ўрнатилишига очиқчасига сабаб бўлади," - дейилади ҳуқуқшуносларнинг таҳлилида.

Бундан ташқари, қонун лойиҳасига кўра, маълумотларнинг "ҳақиқийлигини" ваколатли давлат органининг мансабдор шахси аниқлайди, бу эса мансабдор шахсларнинг ўз ваколатларини суиистеъмол қилишига олиб келиши мумкин.

Экспертлар фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимояси амалдаги судда даъволарни кўриб чиқишнинг механизмлари ҳамда "Нотўғри (ёлғон) ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонун доирасида рўёбга чиқарилиши лозимлигини таъкидлаган.

Маданият вазирлиги сохта маълумотларни тарқатганлик учун жаримага тортишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини август ойида жамоатчилик муҳокамасига қўйганди.

XS
SM
MD
LG