Ссылки доступа

Қозоғистонлик депутат парламентдан "тегажоқлик" сабабли ҳайдалди


"Оқ йўл" партияси раиси Азат Перуашев
"Оқ йўл" партияси раиси Азат Перуашев

"Оқ йўл" партияси раиси Азат Перуашев собиқ партиядоши Асқар Содиқовга нисбатан ваколат доирасидан четга чиқиш ва одоб-ахлоқ меъёрларини бузиш билан боғлиқ қатор мурожаатлар келиб тушгани, улар "тасдиқланганини" маълум қилди.

"Масалан, парламент ходимига Асқар Содиқов бир неча бор шилқимлик қилгани ҳақида далиллар билан ариза келиб тушди. Жабрланувчи Содиқовнинг депутат сифатида дахлсизлиги туфайли ҳуқуқий ҳимояга мурожаат қила олмаган," - дейди Перуашев.

Асқар Содиқовни депутатлик мақомидан маҳрум этиш бўйича қабул қилинган қарор тегажоқлик жабрланувчисига ўз шаъни ва қадр-қимматини судда ҳимоя қилиш имконини беради.

Перушевнинг таъкидлашича, собиқ депутатнинг "номақбул хулқ-атворига бошқа мисоллар ҳам бор" ва уларнинг баъзилари, унинг сўзларига кўра, "ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг эътиборини талаб қилади."

Озодлик радиоси жавобга "Изоҳсиз. Перушев хоҳлаганча иддао қилаверсин," деб қисқа жавоб берди собиқ депутат.

Марказий сайлов комиссияси парламент депутати Асқар Содиқовни Ўтган ҳафтада депутатликдан маҳрум қилганди.

XS
SM
MD
LG