Ссылки доступа

Тожикистонда минглаб автомобиллар "амнистияга тушди"


Ушбу "амнистия" фақат божхона постларида қолиб кетган автомобилларга нисбатан қўлланилади.

Тожикистон ҳукумати божхона постларида қолиб кетган 2013 йилгача ишлаб чиқарилган 2522 та автомобилни мамлакатга киритишга рухсат берди.

2023 йил октябрь ойида ҳукумат "экологияни яхшилаш мақсадида" 2013 йилгача ишлаб чиқарилган автомобилларни мамлакатга олиб киришни тақиқлаган эди.

Озодлик радиосига тақдим этилган ҳужжатга кўра, 2 сентябрь куни Тожикистон президенти божхона постларида қолиб кетган автомобилларни эгаларига беришга рухсат берган.
Буни божхона хизматидаги Озодлик радиосининг манбалари ҳам тасдиқлади.

Манбанинг аниқлик киритишича, ушбу "амнистия" фақат божхона постларида қолиб кетган автомобилларга нисбатан қўлланилади. "Эски автомобилларни Тожикистон ҳудудига олиб кириш аввалгидек тақиқланган," - дея қўшимча қилди у.

2013 йилгача ишлаб чиқарилган автомобиллар анча арзон бўлиб, ўрта синф учун чўнтакбоп ҳисобланади. Уларнинг нархи таҳминан 3000-9000 доллар орасидадир. 2014 йилдан кейин ишлаб чиқарилган автомобиллар эса таҳминан 13 минг АҚШ долларидан бошланади.

Сўнгги уч йилда Тожикистонга 2013 йилгача ишлаб чиқарилган 110 мингга яқин автомобиль кириб келган.

XS
SM
MD
LG