Ссылки доступа

Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги фуқароларни жиддий сабабсиз Россияга бормасликка чақирди


ТИВ чет эл фуқароларини Россия чегарасидан ўтказишни қаттиқ назорат қилиш режими амал қилишда давом этаётгани сабабли қирғизистонликларга шундай тавсия берди.

Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги қирғизистонликларни "жиддий зарурат бўлмаса" Россияга боришдан тийилишга чақирди. Бу ҳақда Қирғизистон ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

ТИВ чет эл фуқароларини Россия чегарасидан ўтказишни қаттиқ назорат қилиш режими амал қилишда давом этаётгани сабабли қирғизистонликларга шундай тавсия берди. Вазирликнинг қўшимча қилишича, ушбу чоралар бекор қилинмагунча Россияга саёҳат қилишдан тийилиш сўралади.

Май ойи бошида ҳам ТИВ шунга ўхшаш хабар тарқатган. Ўшанда ҳам бунга Россияда жорий этилган қўшимча хавфсизлик чоралари сабаб бўлган.

Марказий осиёлик меҳнат муҳожирлари ҳолати тожикистонликлар содир этганликда айбланаётган Крокус залидаги терактдан сўнг кескин ёмонлашди. Ҳужум ортидан ксенофобия ва марказий осиёлик муҳожирларга қарши кайфият кучайди. Муҳожирларнинг айтишича, уларни чегарада тўхтатиб, ФСБ вакиллари билан "суҳбатлашиш учун" олиб кетишмоқда ёки ватанига сабабсиз қайтариб юборишмоқда.

XS
SM
MD
LG