Ссылки доступа

ЮНИСЕФ Тожикистондаги болаларни жисмоний жазолашни тақиқловчи қарорни олқишлади


Тақиқ июнь ойида янгиланган "Болалар таълими ва тарбияси учун жавобгарлик тўғрисида"ги Қонун доирасида кучга кирди.

ЮНИСЕФ Тожикистон ҳукуматининг болаларни жисмоний жазолашни тақиқловчи муҳим қадамини олқишлади.

ЮНИСЕФнинг Тожикистондаги вакили Артур ван Дизен айтишича, янги қарор Тожикистондаги 4 миллион боланинг ҳуқуқларини уйда ҳам, мактабда ҳам ҳар қандай шаклдаги зўравонликдан ҳимоя қилишга қаратилган. Унинг баёноти БМТ Болалар жамғармаси сайтида эълон қилинган.

Тақиқ июнь ойида янгиланган "Болалар таълими ва тарбияси учун жавобгарлик тўғрисида"ги Қонун доирасида кучга кирди.

"Сиёсатдаги ушбу янги ўзгаришлар Тожикистонда болаларни ҳимоя қилиш соҳасида сезиларли ютуқ бўлиб, ҳукуматнинг болаларнинг қадр-қиммати ва жисмоний дахлсизлигини ҳурмат қилишга қатъий содиқлигини намойиш этади. Қонунчиликдаги ўзгаришлар олдинга ташланган муҳим қадамдир, аммо бу чоралар ҳар бир бола ҳаётида ижобий ўзгаришларга олиб келиши учун ҳали кўп иш қилиниши керак," - дейди Артур ван Дизен.

ЮНИСЕФ ҳисоб-китобига кўра, болаларга нисбатан зўравонлик кенг тарқалгандир: 330 миллионга яқин бола жисмоний жазога тортилади. Бу ўз навбатида болаларнинг соғлиғи, ривожланиши ва фаровонлигига жиддий зарар етказиши айтилмоқда.

XS
SM
MD
LG