Украинадаги Қозоғистон элчихонаси 5 сентябрь куни ватандошларига мамлакатни тарк этишни тавсия қилди.
"Хавфсизлик нуқтаи назаридан Қозоғистон фуқароларига Украина ҳудудини тарк этиш имкониятини кўриб чиқиш тавсия қилинади," - дейилади элчихона баёнотида.
Қозоғистонликларга Полша ёки Молдова орқали ватанига қайтиш тавсия этилган.
Қозоғистонликлар Полша орқали кетиши учун Шенген визасини олиши керак бўлади. Молдовага кириш учун виза талаб қилинмайди.
Элчихона шунингдек шахсий хавфсизлик чораларига риоя қилишга ва расмий ҳокимият тавсияларини бажаришга чақирди.
Ҳозирда қанча Қозоғистон фуқаролари Украинада эканлиги маълум қилинмаган.
2022 йил март ойи охирида Қозоғистон ҳукумати Украинадан 900 нафар қозоғистонликни эвакуация қилганди. Уларнинг аксарияти Қозоғистонга қайтган.
2022 йил март ойи охирида Қозоғистон ҳукумати Украинадан 900 нафар қозоғистонликни эвакуация қилганди. Уларнинг аксарияти Қозоғистонга қайтган.