Қозоғистонлик паралимпиячи Акмарал Науатбек Париждаги Паралимпия ўйинларида 48 килограммгача вазн тоифасида пара-дзюдо бўйича финалда ғолиб чиқди.
Қозоғистон вакили заиф кўрувчи спортчилар рақобатлашадиган J2 тоифасида иштирок этди.
Ҳал қилувчи беллашувда унинг рақиби Сандрин Мартине (Франция) бўлди. Науатбек "иппон" баҳосида ғалаба қозонди.
Қозоғистон ҳозир тўртта медалга эга. Биринчи олтин медални Давид Дегтярев (пара-пауерлифтинг) олган. Кумуш ва бронза медалларни Еркин Габбасов (пара-ўқ отиш) ва Достон Мукашбеков (пара-енгил атлетика) қўлга киритди.
Қозоғистондан Парижга 44 нафар спортчидан иборат делегация борган.
У 48 килограммгача вазн тоифасида пара-дзюдо бўйича финалда ғолиб чиқди.