Ссылки доступа

Ақтаудаги оддий аскарнинг ўлими "алоҳида назоратга олинди"


Иллюстратив фото
Иллюстратив фото

7 сентябрь куни "Оймоша" полигонидаги йиғин вақтида 19 ёшли аскар оғир яраланган. Унинг юзига лагерь навбатчиси ўқ узган. Маҳаллий ОАВ хабарига кўра, аскар шифохонага олиб кетилаётганда вафот этган.

Ақтаув гарнизонининг 25744 ҳарбий қисмида оддий аскарнинг ўлими Мудофаа вазирининг алоҳида назоратига олинди. Мудофаа вазирининг ўринбосари генерал-майор Шайх-Ҳасан Жазикбоев бошчилигида махсус комиссия тузилди, деб хабар бермоқда вазирлик матбуот хизмати.

Айбдор шахслар Жиноят кодексига мувофиқ қатъий жавобгарликка тортилади, дейилмоқда Мудофаа вазирлиги хабарида.

Ҳалок бўлган ҳарбий хизматчининг қариндошлари ва яқинларига ҳар томонлама ёрдам кўрсатишга ваъда қилинган.

Якшанба куни ҳалок бўлган аскарнинг отаси Мудофаа вазири Руслан Жаксиликовга видеомурожаат қилиб, ишни пухта ўрганиб чиқишни ва уни "босди-босди қилмасликни" сўраган.

"Ёлғиз ўғлимни армияга жўнатдим, мурдасини қабул қилиб олдим," - дейди ҳарбий хизматчининг отаси.

7 сентябрь куни "Оймоша" полигонидаги йиғин вақтида 19 ёшли аскар оғир яраланган. Унинг юзига лагерь навбатчиси ўқ узган. Маҳаллий ОАВ хабарига кўра, аскар шифохонага олиб кетилаётганда вафот этган.

Оқтов гарнизони матбуот хизмати маълумотларига кўра, ўлим қурол билан муомала қилиш қоидаларини бузиш натижасида содир бўлган.

Ҳарбий прокуратура ҳолат юзасидан қасддан одам ўлдириш моддаси бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилаётганини маълум қилди. Гумонланувчи - ҳарбий қисм взвод командири қўлга олиниб, вақтинча сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилган.

XS
SM
MD
LG