Қозоғистонда АЭС мавзусида сўров ўтказган фаол Абзал Достияровга нисбатан маъмурий иш очилди. Сўров натижалари Достияровнинг Youtube каналида эълон қилинди. Прокуратура Достияров ва яна бир фаолни "Сайлов билан боғлиқ жамоатчилик фикрини ўрганиш шартларини бузиш"да айбламоқда.
Прокуратура қарорида айтилишича, "Сайлов тўғрисида"ги қонуннинг шартларига кўра, жамоатчилик фикрини ўрганиш билан рўйхатдан ўтган, камида беш йиллик тегишли тажрибага эга бўлган юридик шахслар бу ҳақда Марказий сайлов комиссиясини ёзма равишда олдиндан хабардор қилган ҳолда шуғулланиши мумкин.
Фаолларнинг ўзи бу айбловларни рад этмоқда. Достияровннинг сўзларига кўра, у жамоатчилик сўровини эмас, балки бу мавзуда баҳс-мунозара бошлаш мақсадида Youtube канали учун контент тайёрлаган.
Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаев референдум 6 октябрь куни ўтказилишини 2 сентябрь куни парламент палаталарининг қўшма мажлисида эълон қилди. Шу куни кечқурун президент тегишли фармони имзолади. Ушбу фармоннинг 2-бандига кўра, "Сиз Қозоғистонда атом электр станцияси қурилишига розимисиз?" деган савол референдумга қўйилади. Референдум билан боғлиқ харажатларнинг умумий суммаси таҳминан 15 ярим миллиард тенгени ташкил этади
Ҳукумат АЭС қурилишини Хитой, Франция, Россия ёки Жанубий Корея компанияларидан бирига топширмоқчи.
Қозоғистонда АЭС қурилиши учун энг эҳтимолий майдон Балхаш кўли соҳилидаги Улкен қишлоғи ҳисобланади. Ҳукумат рўйхатига кўра, реакторларни потенциал етказиб берувчилар сифатида Хитой, Франция, Россия ва Жанубий Корея компаниялари кўриб чиқилмоқда.