Ссылки доступа

Қирғизистонда қамоқдаги фаол Алга Қиличев оғир аҳволда касалхонага тушди


Социал-демократик партия Сиёсий кенгаши аъзоси Алга Қиличев собиқ президент Алмазбек Атамбоевнинг тарафдори ҳисобланади.

Ўн йилга қамалган фаол Олга Қиличев оғир аҳволда жонлантириш бўлимига тушиб қолди. Бу ҳақида унинг адвокати Азиза Абдирасулова хабар берди.

Социал-демократик партия Сиёсий кенгаши аъзоси Алга Қиличев собиқ президент Алмазбек Атамбоевнинг тарафдори ҳисобланади. Июнда у "Қўйтош иши" бўйича 10 йилга озодликдан маҳрум этилган эди.


Қўйтош иши бўйича суд 2022 йилдан бери давом этмоқда. Иш асосан Биринчи Май туман суди томонидан кўрилади. Алги Қиличев иши Аламеда туман судига ўтказилди.

2011-2017 йилларда Қирғизистонни бошқарган Алмазбек Атамбоев 2019 йилда Қўйтошдаги уйида қўлга олинган. Уни қўлга олиш операцияси давомида бир офицер ҳалок бўлди, 175 киши яраланган. 2019 йилдан бери қамоқда ўтирган Алмазбек Атамбоев 14 февраль куни қамоқдан озод этилган ва 15 февралда даволаниш учун Испанияга учиб кетган. Ўшандан бери у мамлакатга қайтиб келмади.

XS
SM
MD
LG