"Қирғиз темир йўли" ДУК 18 декабрдан Бишкек-Москва йўналишида темир йўл қатнови тикланишини маълум қилди.
Россия ва Қозоғистон темир йўл ширкатлари билан келишувга эришилди. Йўналиш қайта тиклангандан сўнг, поезд ҳафтасига икки марта ҳаракатланади.
Бундан ташқари, "Қирғиз темир йўли" 2025 йилда Бишкек-Қозон йўналишида ҳафтада бир марта ва Бишкек-Новосибирск йўналишида саккиз кунда бир марта йўловчи поездлари қатнови давом этишини қўшимча қилди.
Бишкек ва Москва ўртасидаги темир йўл йўналиши 2020 йилдан бери ишламайди. 2022 йилда йўналиш ишга туширилди, аммо Москва транспорт узелини реконструкция қилинаётганлиги сабабли Самара станциясигача қисқартирилди.
Бишкек ва Москва ўртасидаги темир йўл йўналиши 2020 йилда бекор қилинган эди.