Ссылки доступа

Тожикистон ҳукумати фуқароларга Беларусга ҳам бормай туришни тавсия қилди


Иллюстратив фото
Иллюстратив фото

Аввалроқ тожик ва қирғиз расмийлари Россия чегара ўтиш жойлари ва аэропортларида қатъий назорат ўрнатилгани боис Россияга  вақтинча  бормай туришни тавсия қилган эди.

Тожикистон расмийлари мамлакат фуқароларига Беларусга вақтинча бормасликни маслаҳат берди.

10 сентябрь куни Тожикистоннинг Минскдаги элчихонаси Беларус чегара ўтиш жойларида назорат кучайтирилгани айтиб, тожикистонликларга Беларусга бормай туришни тавсия қилди.

Аввалроқ тожик ва қирғиз расмийлари Россия чегара ўтиш жойлари ва аэропортларида қатъий назорат ўрнатилгани боис Россияга вақтинча бормай туришни тавсия қилган эди.

Тожикистон ва Беларус шаҳарлари ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар йўқ. Тожикистон фуқаролари сўнгги йилларда асосан Беларусдан Европага ўтиб кетиш учун бу мамлакатга бораётган эди.

XS
SM
MD
LG