Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Саймумин Ятимов Афғонистонда Толибон хавфсизлик хизмати раҳбарлари билан учрашди. Бу ҳақида афғон нашрлари хабар бермоқда.
Август охирларида бўлиб ўтган ташриф чоғида Ятимов Толибон разведкасининг раҳбари Абдулҳақ Восиқ, бош прокурор Шамсуддин Қишмий ва армия бош штаби бошлиғи Қори Фасиҳуддин билан учрашган.
Толибон ташқи сиёсат идорасига яқин бўлган манбага кўра, сафарда чоғида Ятимовга Тожикистоннинг Афғонистондаги собиқ элчиси Саъди Шарифий ҳамроҳлик қилган. Улар Кобулда Тожикистон элчихонаси ўз фаолиятини давом эттиришига келишиб олган.
Аввалроқ, Эроннинг "Ираф" ахборот портали Тожикистон яқин вақт ичида Толибон билан муносабатларни яхшилаш мақсадида Афғонистонга ўз элчисини юбориши ҳақида хабар берган эди. "Ираф" шунингдек маълум қилишича, Ятимов Кобулга тинчлик режасини тақдим этган.
Саймумин Ятимовнинг ташрифи Тожикистон президенти Эмомали Раҳмоннинг топшириғига биноан "Тожикистон ва Толибон ўртасидаги икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш" мақсадида амалга оширилгани айтилмоқда.
ОАВ хабарига кўра, учрашувнинг асосий мавзуларидан бири Душанбеда Толибон ваколатхонасининг очилиши бўлди. Душанбе Афғонистоннинг Россия Федерациясидаги собиқ ишончли вакили Жавад Шула номзодини маъқул кўрмоқда. Толибон эса дипломатик тажрибага эга бўлмаган, мулла бўлмиш Асадулла Осимни ўз вакили сифатида Душанбега юбормоқчи. Тожикистон бу таклифни ҳали ҳам кўриб чиқмоқда.
Саймумин Ятамовнинг Кобулга ташрифи арафасида Душанбега Толибоннинг икки юқори мартабали амалдори - бош прокурор Шамсуддин Қишми ва "Толибон" қуролли кучлари бош штаби бошлиғи Қори Фасиҳуддин ташриф буюрган эди.
Толибон Тожикистонда террорчи гуруҳ сифатида тан олинган ва тақиқланган.
Саймумин Ятимовнинг ташрифи "Тожикистон ва Толибон ўртасидаги икки томонлама муносабатларни яхшилаш" мақсадида амалга оширилгани айтилмоқда.