Тожикистоннинг Помир тоғларида "Татра дунё бўйлаб 2" лойиҳасининг экспедицион автомобили қулаб тушди. Шу тариқа 5 йилдан бери давом этаётган сайёҳат лойиҳаси муддатидан олдин якунланди.
Авария 5 сентябрь куни денгиз сатҳидан 3000 метр баландликда содир бўлган. Жамоанинг тўққиз нафар аъзоси автомобиль ёнбағирдан қулаганида енгил жароҳатлар олган. Улар ҳозирда Прагага қайтган.
"Татра дунё бўйлаб" лойиҳасининг илк версияси дастлаб 1987-90 йилларда вужудга келган. Ҳозирги лойиҳа беш йилдан бери давом этмоқда ва Чехиядан бутун дунё бўйлаб саёҳат қилишга бел боғлаган. Тожикистондан аввал Африка, Европа, Туркия, Озарбайжон, Грузия, Туркманистон, Россия, Қозоғистон каби мамлакатлар бўйлаб 175 минг километрдан ортиқ масофани босиб ўтган. Энди бу лойиҳа бекор қилинмоқда, деб маълум қилди лойиҳа асосчилари.
Шу тариқа 5 йилдан бери давом этаётган сайёҳат лойиҳаси муддатидан олдин якунланди.