Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ахборот хизмати хабарига кўра, ўзбек жамоаси Кореяда ўтказилган халқаро мусобақанинг мутлақ ғолибига айланди. Иккинчи ўринни Жанубий Кореянинг биринчи жамоаси, учинчи ўринни АҚШ ва иккинчи ўринни Жанубий Корея жамоаси эгаллади.
Маълум қилинишича, мусобақада ҳар бир жамоа тасодифий қуръа ташлаш орқали беллашувга киришди. Ҳар бир жамоа оператив режани ишлаб чиқиш ва миллий келишув бўйича мажбуриятларни бажариш, бу орқали бўлинмаларнинг қўшма операциялари учун зарур бўладиган кўникма ва тажриба оширишга муваффақ бўлди.
Баҳолаш жараёни иштирокчи гуруҳлар шартлар тўлиқ бажарилгани, “омон қолиш” даражаси, жанговар ҳаракатлар қоидаларига риоя қилингани, жанговар ҳаракатлар тактик вазиятга мос келишини ҳар томонлама таҳлил қилиш натижаларини хабардор қилиш орқали ўтказилди.
Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги жамоаси мазкур Халқаро илмий-жанговар тайёргарлик мусобақасида иккинчи бор ҳам иштирок этиб, энг юқори натижани қайд этди. Ўтган йили ҳам ўзбекистонлик ҳарбийлардан иборат жамоа мазкур мусобақада биринчиликни эгаллаган эди.