Ссылки доступа

Қирғизистон ва Хитой ўртасидаги икки чегара пункти вақтинча ёпилади


Хитойда "Куз ўртаси байрами" нишонланмоқда.

Хитой ташаббуси билан "Торуғарт-автодорожний" ва "Иркиштом-автодорожний" чегара пунктлари 17 сентябрь куни вақтинча ёпилади.

Бундай хавфсизлик чораси кўрилишига Хитойда "Куз ўртаси байрами" нишонланиши сабаб бўлган. Бу ҳақда Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Чегара хизматининг ахборот ва коммуникациялар бошқармаси хабар берди.

Шахслар, транспорт воситалари ва юкларни ушбу назорат-ўтказиш пунктлари орқали ўтказиш 18 сентябрдан тикланади.

XS
SM
MD
LG