Ссылки доступа

Мирзиёев амалий ташриф билан Остонага учиб кетди


Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан 17 сентябрь куни иккинчи "Марказий Осиё - Германия" саммитида иштирок этиш учун Остона шаҳрига жўнаб кетди.

Президент матбуот хизмати маълумотига кўра, тадбирда кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинади, минтақавий ҳамкорлик истиқболлари юзасидан фикр алмашилади.

Шунингдек, етакчилар Германиянинг йирик компания ва банклари раҳбарлари билан учрашув ўтказадилар.

Эслатиб ўтамиз, 8 сентябрь куни Мирзиёев Остона шаҳрида бўлиб ўтган бешинчи Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари — ЮНЕСКОнинг Номоддий маданий мерос рўйхатига киритилган этник спорт турлари бўйича халқаро спорт мусобақаларининг тантанали очилиш маросимида иштирок этган.

XS
SM
MD
LG