Остонада “Марказий Осиё – Германия” саммити бўлиб ўтмоқда, унда Марказий Осиё давлатлари президентлари ҳамда ГФР канцлери Олаф Шольц иштирок этмоқда.
Остонадаги саммит “Марказий Осиё – Германия” форматида олий даражада ўтказилаётган учрашувларнинг иккинчисидир – биринчи саммит 2023 йилнинг 29 сентябрида ГФР пойтахти Берлинда ўтказилган эди.
Остона саммитида Марказий Осиё мамлакатларининг Германия билан кўп қиррали ҳамкорлигини янада теранлаштириш, савдо-иқтисодиёт, инвестиция, технологиялар, транспорт-коммуникация ва бошқа устувор йўналишларда амалий ҳамкорликни кенгайтиришга оид масалалар муҳокама қилинмоқда.
Тадбирда шунингдек минтақавий ҳамкорлик истиқболлари юзасидан фикр алмашилмоқда.
Сўзга чиққан Қирғизистон президенти Садир Жапаров жумладан, иқлим ўзгариши масалалари, сув-энергетика ресурслари ҳамда Хитой - Қирғизистон - Ўзбекистон темир йўли қурилиши мавзуларига алоҳида тўхталган.
Шунингдек, саммит кун тартибидан Марказий Осиё президентларининг Германиядаги йирик компания ва банклар раҳбарлари билан учрашуви ҳам ўрин олган.
Олаф Шольц уч кунлик ташриф билан Марказий Осиёга йўл олганди. Канцлер минтақа сафарини Ўзбекистондан бошлаб, икки кунлик сафар чоғида Самарқандда қатор тадбирларда иштирок этган.
Бу “Марказий Осиё – Германия” форматида олий даражада ўтказилаётган учрашувларнинг иккинчисидир – биринчи саммит 2023 йилнинг 29 сентябрида Берлинда ўтказилган эди.