Ссылки доступа

WSJ: Россия ва Украина урушда миллионга яқин ҳарбий ёқотди


WSJ ёзишича, бундай катта йўқотишлар Россия учун муаммо туғдиради, аммо аҳолиси бир неча баробар кам бўлган Украина бу деб "улкан зарар" кўради.

Икки ярим йилдан бери давом этаётган урушда ҳалок бўлган ва яраланган россиялик ва украиналик ҳарбийлар сони бир миллионга етди, деб ёзади The Wall Street Journal Украина манбалари ва Ғарб разведкаси маълумотларига таяниб.

Нашрнинг таъкидлашича, аниқ рақамларни айтиш қийин, чунки на Россия, на Украина расмий маълумотларни эълон қилмайди ёки "кўпчилик ишонмайдиган рақамлар" беради.

Украина махфий маълумотларига кўра, йил бошига Украина Қуролли Кучларининг ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилари сони 80 минг кишини, яраланганлар эса 400 минг кишини ташкил этган.

Ғарб разведкаларининг Россия йўқотишлари бўйича ҳисоб-китоблари турлича: баъзи маълумотларга кўра, ҳалок бўлганлар сони қарийб 200 мингга, ярадорлар эса 400 мингга етади.

WSJ ёзишича, бундай катта йўқотишлар Россия учун муаммо туғдиради, аммо аҳолиси бир неча баробар кам бўлган Украина бу деб "улкан зарар" кўради.

Бу йўқотишлар уруш бошланишидан олдин ҳам асосан иқтисодий ва ижтимоий ғалаёнлар деб аҳолиси қисқараётган бу икки давлат учун ҳам узоқ муддатли оқибатларга олиб келади, дейилади мақолада.

Бундан ташқари, бу мамлакатлардан аҳоли қочишни бошлаган. WSJ маълумотларига кўра, 2022 йил февраль ойида босқиндан сўнг 600 мингга яқин киши Россияни тарк этган. БМТ маълумотларига кўра, Украинадан олти миллиондан ортиқ одам қочган.

XS
SM
MD
LG