Ссылки доступа

Қозоғистонда ҳарбийлар ўртасида нохуш ҳодисалар кўпайганидан сўнг Миллий гвардия бошлиғи ишдан кетди


Ички ишлар вазирлиги қошидаги Миллий гвардия бош қўмондони Еркин Ботаканов ишдан кетиб, ўрнига Ансаган Балтабеков тайинланди.

Ички ишлар вазирлиги қошидаги Миллий гвардия бош қўмондони Еркин Ботаканов ишдан кетиб, ўрнига Ансаган Балтабеков тайинланди.

Балтабеков 2022 йил май ойидан 2024 йил январь ойига қадар Давлат хавфсизлик хизмати бошлиғининг ўринбосари лавозимида ишлаган.

Ботакановни лавозимидан озод этиш тўғрисидаги президент буйруғини Оқўрда матбуот хизмати эълон қилди.

Миллий гвардия бош қўмондонининг алмашиши бу тизимдаги ҳарбий хизматчиларнинг яраланиши ва ўлими билан боғлиқ янги воқеалар фонида содир бўлди.

Миллий гвардия ҳарбий қисмларида ўзини ёки хизматдошларини отиб қўйиш ҳолатлари жуда кўпайган. Энг сўнгги шундай ноҳуш воқеа 18 сентябрь куни Олмаота шаҳридаги Миллий гвардия ҳарбий қисмида содир бўлган. Миллий гвардиячи полигондаги машғулотларда тўппончадан жароҳатланган.

XS
SM
MD
LG