Тожикистоннинг Сўғд вилояти ИИБ икки нафар кўзи ожиз фуқаронинг автомобилини алдов йўли билан ўзлаштириб олган фирибган қўлга олганини маълум қилди.
ИИБ матбуот марказининг хабар беришича, 2021 йилда Восей туманида яшовчи Умед Камолов Хуршид ва Валижонга тегишли бўлган автомобилни 62 минг сомонига сотиб олишга келишиб олган, бироқ уларга бор-йўғи 6 минг сомони бериб, машинани олиб кетган ва қолган 56 мингини автомобиль эгаларига қайтариб бермаган.
Кўзи ожиз фуқаролар уч йил давомида пул ёки автомобилни қайтариб олишга уринганини, аммо Камоловга нисбатан жиноят иши эндигина қўзғатилди. У фирибгарликда айбланмоқда, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Расмий маълумотларга кўра, 2023 йилда Тожикистонда 4 минг 241 та ўғирлик ва 107 та талончилик қайд этилган. ИИВ изоҳлашича, 2022 йилга нисбатан ўғирликлар сони камайган, аммо талон-тарожларнинг сони кўпайган.
У фирибгарликда айбланмоқда, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.