Ҳибсдаги қирғизистонлик олим Жоомарт Карабаевнинг ҳаётига таҳдидлар бўлмоқда
Қамоқда сақланаётган Қирғизистон Фанлар академиясининг собиқ ходими Жоомарт Карабаев президент Садир Жапаровга мурожаат қилиб, унинг ишини шахсий назоратга олишни сўраган.
Ҳуқуқ ҳимоячиси Азиза Абдирасулова Қорабоевнинг адвокатдан олган мурожаатини Facebook ижтимоий тармоғида эълон қилди.
Мактубда Қорабоев ёзувчи Олжобой Шокир иши билан боғлиқ ноқонуний хатти-ҳаракатлар ҳақида очиқ гапирганлиги учун унга МХДҚ терговчиси таҳдид қилаётганини маълум қилган.
Қорабоев ФА олимлари махсус хизмат буюртмаси билан жиноят ишлари бўйича ёлғон экспертиза беришга мажбурланаётганини фош қилганди.
Олим оммавий тартибсизликларга ва фуқароларга нисбатан зўравонликка даъват қилишда айбланмоқда.
Ҳозирда у Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг изоляторида сақланмоқда.
Аввалроқ Қорабоев ФА фаолиятидан норозилигини очиқ билдирган ва "қатор ишлар бўйича ҳуқуқий экспертизаларда иштирок этишдан бош тортган." Унинг айтишича, ФА олимлари махсус хизмат буюртмаси билан жиноят ишлари бўйича ёлғон экспертиза беришга мажбурланмоқда.
Қорабоев ушбу даъвони Олжобай Шокир иши бўйича суд жараёнида ҳам айтган.
Қорабоев шунингдек аввалроқ жиноят ишлари бўйича экспертизаларни тегишли сертификатларсиз ходимлар бераётганини маълум қилган эди. Бундан ташқари, у ижтимоий тармоқларда амалдаги ҳукуматни танқид қилиб келган.
Бывший сотрудник Национальной академии наук (НАН) КР Жоомарт Карабаев, находящийся под стражей, написал письмо с обращением к президенту Садыру Жапарову с просьбой взять его дело на личный контроль.