Жамбил вилоятида "АК Алтиналмас" олтин қазиб олиш компаниясининг тоғ-кон бойитиш мажмуасида тоғ жинслари қулаб тушган. Кўчки остида бир ишчи қолиб кетган.
Компания бу ҳақда 19 сентябрь куни маълум қилди. Ҳодиса жойида қидирув-қутқарув ишлари олиб борилмоқда.
"Олтиналмас" акциядорлик жамияти рудани қазиб олади ва қайта ишлайди. Олтин таркибли рудани қазиб олиш Қозоғистоннинг тўққизта конида олиб борилмоқда. Компания активлари мамлакатнинг тўртта ҳудудида: Жамбил, Қарағанда, Абай ва Оқмўла вилоятларида мавжуд.
Ҳодиса жойида қидирув-қутқарув ишлари олиб борилмоқда.