Қозоғистондаги Орловск шахтасида тоғ массаси қулаши оқибатида бир киши ҳалок бўлди ва яна бир киши яраланди, дея хабар берди пайшанба куни кечқурун KAZ Minerals гуруҳи.
Жабрланганлардан бири шифохонада вафот этган. Иккинчиси эса тиббий ёрдам кўрсатилгандан сўнг уйда қолмоқда. Ҳодиса тафсилотлари ва сабаблари аниқланмоқда, махсус комиссия тузилган.
"Востоктсветмет" корхонасига қарашли Орловск кони Абай вилоятида жойлашган.
Мис-полиметалл рудаси қазиб олинадиган коннинг эгаси - KAZ Minerals компанияси Қозоғистондаги энг йирик мис ишлаб чиқарувчиси ҳисобланади.
31 августда бу ширкатга тегишли Шарқий Қозоғистон вилоятидаги Иртиш конида ҳам бахтсиз ҳодиса рўй берган. Конда ис газидан заҳарланган беш кишининг жасади топилганди.
KAZ Minerals 64 ёшли миллиардер Владимир Кимга тегишли бўлиб, унинг бойлиги, Forbes журналига кўра 3,6 миллиард долларга, Bloomberg агентлигига кўра эса 7,39 миллиард доллар деб баҳоланган. Ким KAZ Minerals акцияларининг 63,5 фоизига эгалик қилади.