Ссылки доступа

Ўзбекистонда Хитой тажрибаси асосида пахта етиштирилади


Пахта етиштиришнинг Хитой усули ҳосилдорлик ва ишлаб чиқариш самарадорлигини сезиларли даражада ошириши мумкин. Замонавий технологиялар ва агротехник усуллардан фойдаланиш Ўзбекистонга пахта сифатини яхшилаш ва уни етиштириш ҳаражатларини камайтиришга ёрдам беради, деб хабар берди президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев 19 сентябрь куни қишлоқ хўжалигидаги ислоҳотлар ижросига оид тақдимот билан танишди.

Тақдимотда Қишлок хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов пахта етиштиришда Хитой усули яхши самара берганини таъкидлади.

Маълум қилинишича, мамлакатда 136 та туманда 1 миллион гектардан зиёд ерда пахта етиштирилади. Ҳосилдорликни ошириш мақсадида бу йил, одатдагиларига қўшимча, 42 та истиқболли ва 18 та хорижий навлар экилган. Жумладан, илк бор Хитой, Ҳиндистон ва Туркиядан олиб келинган навлар қарийб 100 минг гектарда етиштирилмоқда.

Шунингдек, янги тажрибалар сифатида 112 минг гектарга тиндирилган уруғ, 200 минг гектарга вилоятлараро ва туманлараро навлар алмашлаб экилди.

"Натижасини энди кўрсатди... Aнъанавий усулда 100 минг туп ниҳол 90 см масофада экилар эди, бу эса 30-40 центнердан ҳосил берган. Xитой технологияси 240 минг туп кўчат етиштириш имконини беради. 472 минг гектар майдонга 90 см схемаси бўйича пахта экдик", дея иқтибос келтирмоқда маҳаллий матбуот вазир сўзларидан.

Давлат раҳбари Хитой тажрибасини республиканинг бошка экин майдонларида ҳам оммалаштириш вазифасини қўйди.

XS
SM
MD
LG