Ссылки доступа

Қозоғистонда Аяғоз гарнизони зобити ўлик ҳолда топилди


Иллюстративное фото
Иллюстративное фото

Расмий маълумотларга кўра, Қозоғистонда 2020 йилдан буён 270 нафар ҳарбий ҳалок бўлган.

Абай вилоятида бир зобитнинг жасади топилди. Маҳаллий ОАВ хабар беришича, 26 ёшли лейтенантнинг жасади квартирасидан хизматдан ташқари вақтда топилган.

"Дастлабки маълумотларга кўра, зобит ўзини осиб ўлдирган," - дейилади қисмнинг расмий баёнотида.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Марҳумнинг қариндошлари у ўз жонига қасд қилганлигига ишонмаяпти. Уларнинг айтишича, зобит бу қисмга икки ҳафта олдин ўтказилган.

Сўнгги бир неча ҳафта ичида Қозоғистон ҳарбий қисмларида бир нечта ҳарбийларнинг ўлими ёки жароҳатланиши билан боғлиқ воқеалар содир бўлди.

Расмий маълумотларга кўра, Қозоғистонда 2020 йилдан буён 270 нафар ҳарбий ҳалок бўлган. Энг кўп ҳарбий касалликлардан (36 фоиз), автоҳалокатларда (24 фоиз) ва ўз жонига қасд қилиш (20 фоиз) оқибатида ўлган.

Қозоғистон президенти бу маъшум воқеалар фонида шу ҳафта Миллий гвардия бош қўмондонини алмаштирган.

XS
SM
MD
LG