Ссылки доступа

Қирғиз тилини ўрганиш учун Easy Kyrgyz иловаси тақдим этилди


Платформа рус ва инглиз тилида сўзлашувчи фойдаланувчилар томонидан қирғиз тилини ўрганиш учун мўлжалланган. 

Қирғизистон президенти ҳузуридаги Давлат тили ва тил сиёсати бўйича миллий комиссия қирғиз тилини ўрганиш учун Easy Kyrgyz иловасини тақдим этди.

Идора раҳбари Мелис Мураталиевнинг сўзларига кўра, платформа рус ва инглиз тилида сўзлашувчи фойдаланувчилар томонидан қирғиз тилини ўрганиш учун мўлжалланган.

2023 йил июль ойида Қирғизистон Республикаси президенти Садир Жапаров "Давлат тили тўғрисида"ги қонуннинг янги таҳририни имзолади, унга кўра, давлат хизматчилари, парламент ва маҳаллий кенгашлар депутатлари, Миллий банк ва вазирликлар ходимлари, судьялар, прокурорлар, шунингдек, адвокатлар, нотариуслар, шифокорлар ва таълим соҳаси вакиллари ўз фаолиятида қирғиз тилидан фойдаланишлари керак. Бундан ташқари, қонун иш юритиш ва ҳужжат айланишида давлат тилидан фойдаланиш мажбуриятини юклайди.

Қирғиз тилини билиш талаблари ўқувчиларга ҳам қўйилади. Хусусан, мактаб ўқувчилари учун кейинги синфга ўтишда мажбурий имтиҳонлар жорий этилди, абитуриентлар эса давлат тилидан тестни топширмагунча олий таълим муассасаларига кириш учун умумреспублика тест синови (УМТ) натижаларини ололмайди.

XS
SM
MD
LG