Тожикистон давлат тижорат университетининг иккинчи курс талабаси 22 ёшли Беҳзод Назаров ўқитувчига нисбатан безорилик ҳаракатлари содир этгани учун қўлга олинди, деб хабар берди Душанбе шаҳар ИИБ.
У 19 сентябрь куни "Этика ва эстетика" фани ўқитувчиси Тоҳир Султоновни ҳақоратлаб, калтаклаган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Сентябрь бошида Эмомали Раҳмон ҳукуматга "Ўқитувчи мақоми тўғрисида"ги қонун лойиҳасини тайёрлаш ва парламентга тақдим этишни топширган эди. У таълим соҳасида кўплаб муаммолар мавжудлигидан хавотир билдирган.
"Ўқитувчига ҳурмат - миллат келажагига ҳурмат," - дея таъкидлади давлат раҳбари ва ўқитувчиларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамиятдаги мавқеи ва таъсирини ошириш зарурлигини қўшимча қилди.
У 19 сентябрь куни "Этика ва эстетика" фани ўқитувчиси Тоҳир Султоновни ҳақоратлаб, калтаклаган.