Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев Нуртас Кабаковни Қозоғистон ҳаво мудофаа кучлари ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари қўмондони лавозимидан озод қилди.
Унинг ўрнига генерал-майор Қайрат Даутов тайинланди. У 2022 йилдан бери Ҳарбий муҳандислик радиоэлектроника ва алоқа институти бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
Аввалроқ, Тоқаев Ички ишлар вазирлиги Миллий гвардияси бош қўмондонини алмаштирган эди.
Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари қўмондонининг ҳамда бошқа юқори мартабадаги ҳарбийларнинг истеъфосига нима сабаб бўлгани номаълум. Бироқ, шу кунларда Мудофаа вазири Руслан Жаксиликов генералларга "биринчи навбатда ўз қўл остидагиларга ғамхўрлик қилишлари шарт"лигини айтиб койиб бераётган акс этган видео тарқалганди. Видеолавҳада у президентдан Нуртас Кабаковни ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари қўмондони лавозимидан четлатиш ҳақида илтимоснома киритишга "мажбур" эканлигини айтган.
"Биз нима, оқсуякларга айландикми? Ёки олий унвон сизга бамайли ҳотир ишлаш ҳуқуқини берадими? <...> Жамият биздан нимани талаб қилади? Биринчи навбатда - ёшларнинг ҳаётини сақлаб қолиш," - деганди Жаксиликов.
Аввалроқ, Тоқаев Ички ишлар вазирлиги Миллий гвардияси бош қўмондонини алмаштирган эди.