Ссылки доступа

Ўзбекистонда 2025 йил охиригача 1,5 млн киши камбағалликдан чиқарилади


Президент жорий йили 500 минг, келгуси йилда эса 1 миллион кишини камбағалликдан чиқаришга қаратилган «Камбағалликдан фаровонлик сари» дастури бошланганини маълум қилди.

Дастурга кўра, 2024 йилнинг қолган даврида 500 минг, 2025 йилда 1 миллион нафар аҳолини камбағалликдан чиқариш давлат ижтимоий-иқтисодий сиёсатининг ҳамда барча даражадаги давлат органлари ва ташкилотларининг биринчи даражали вазифаси этиб белгиланди.

Камбағалликни қисқартириш соҳасида эришилган ижобий натижалар ва тўпланган миллий тажриба ҳамда илғор халқаро амалиёт асосида ҳар бир фуқарони ўзи ва фарзандлари келажаги учун масъулият билан ёндашишга ундайдиган ва салоҳиятини рўёбга чиқариш учун имконият яратишга қаратилган “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури амалга оширилади ҳамда дастурини амалга ошириш бўйича республика комиссияси ташкил этилади.

2024–2025 йилларда тажриба тариқасида оғир аҳволдаги оилаларни камбағалликдан чиқариш мақсадида жойлардаги ташкилотларининг 14 мингта раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарларининг ҳар бирига ҳар 6 ойда 5 тадан энг оғир аҳволдаги камбағал оилалар бириктирилади.

Бундан ташқари, 2025 йил 1 январдан камбағал оилалар фарзандлари давлат мактабгача таълим ташкилотларига имтиёзли асосда қабул қилинади. Шунингдек, 2025/2026 ўқув йилидан камбағал оилалар фарзандларининг давлат ОТМ талабалар турар жойларидаги яшаш харажатлари Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.

XS
SM
MD
LG