Тожикистон транспорт вазирлиги “Азия-Плюс”га бу янгиликни тасдиқлади ва ушбу йўналиш «Olmaliq Isuzu Trans» ўзбек компанияси томонидан «Khujand Trans Service» тожик компанияси билан шерикликда ташкил этилганини ва шартнома асосида фаолият кўрсатишини маълум қилишди.
Автобус Олмалиқдан эрталаб соат 7 да жўнайди. Йўлкира ҳақи 60 000 ўзбек сўми (50 сомоний атрофида)ни ташкил этади. Хўжанддан ортга эса автобус эртасига 10:00 да қайтади, унинг Олмалиққа етиб келиши 15:00 га мўлжалланган. Йўлкира ҳақи - 60 сомоний.
«Khujand Trans Service» компаниясидагиларнинг «Азия-Плюс» га хабар қилишича, мазкур машрут бўйлаб автобусда икки марта юриб кўришган. Аммо ҳар икки томон ушбу рейсда йўловчилар камлигидан ташвишдалар. Айни пайтда «Asian Express» тожик компанияси олдинлари Ўзбекистон билан мавжуд бўлган бир неча автобус йўналишларига автобусларини чиқармай қўйгани (ҳафтасига бир марта қатнайдиган турстик автобусдан ташқари) аён бўлди. Компаниядагиларнинг қайд этишича, талабнинг йўқлиги ва йўловчиларнинг етарли сонда эмаслиги бунинг асосий сабаби ҳисобланади.
Мамлакат транспорт вазирлигининг хабар беришича, Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасида ҳаммаси бўлиб 15 та автобус йўналишлари йўлга қўйилган, аммо талабнинг йўқлиги боис уларнинг аксарияти орадан кўп ўтмай ишини тўхтатган. Ҳозирги вақтда автобуслар фақат иккита йўналишда қатнайди: Хўжанд - Тошкент - Хўжанд ва Хўжанд - Олмалиқ - Хўжанд.
Эслатиб ўтамиз, Тожикистон ва Ўзбекистон шаҳарлари ўртасидаги автобус ва ҳаво қатнови 1992 йилда тўхтатилган эди. Муносабатлар яхшилангач, 2017 йил апрелида 25 йиллик танаффусдан кейин ҳаво қатнови очилган. 2018 йилнинг март ойи ўрталарида мамлакатлар ўртасида виза режими бекор қилинди ва икки қўшни республика фуқаролари эндиликда бир-бирлариникига меҳмонга ҳеч қандай тўсиқсиз, 30 кун муддатга визасиз боришлари мумкин.
Тошкент-Хўжанд-Тошкент машрути бўйича биринчи йўловчи автобуси 2018 йилнинг майидан йўловчиларни таший бошлаган. Сўнгра «Asian Express» нинг автобуслари Душанбедан Денов ва Термиз шаҳарларига, Панжикентдан Самарқандга, Хўжанддан Қўқонга, Истарафшондан Бекободга ҳаракатланган. Пандемия вақтида қатнов вақтинча тўхтатилди ва 2021 йилнинг октябридан яна фаолияти қайта тикланди.