Жапаров шу йилнинг 9 ойи мобайнида мамлакатда юз берган тошқинлар оқибатларини бартараф этиш масалалари бўйича ўтказилган мажлисда шундай топшириқ берган, дея хабар беради Вазирлар маҳкакмаси матбуот хизмати. Ҳукуматнинг қайд этишича, уйни суғурталаш сув тошқинлари такрорланганда фуқароларни молиявий ҳимоя қилишга имкон беради ва бошпанасини йўқотган оилалар учун оқибатларни камайтиради. «Суғурталаш муҳим восита бўлиб, одамларга табиий офатлардан кейин тезроқ тикланиб олишга ёрдам беради ва давлат бюджетига нисбатан юкламани камайтиради», — Жапаров сўзларидан иқтибос келтиради матбуот хизмати.
Мажлисда Вазирлар маҳкамаси раҳбари дарёлар қирғоқларини мустаҳкамлаш, сув ҳафзаларини тозалаш ва суғориш тизимларини барпо этган ҳолда қишлоқлардаги тошқин муаммоларини бир бутун ҳолда ечиш лозимлигини айтди. У шунингдек, аҳоли билан ишлаш ва маҳаллий аҳоли учун ахборот кампаниясини ташкил этиш топшириғини берди.
Фавқулодда вазиятлар вазири Бообека Ажикеевнинг маълумотига кўра, тўққиз ой ичида Қирғизистонда 331 та сув ва сел тошқинлари қайд этилган бўлиб, улар оқибатида 5354 уй зиён кўрган. Уларнинг 102 таси шикастланган, 138 таси капитал таъмирга муҳтож. Охирги марта миқёси жиҳатидан энг йирик сел тошқинлари авустда Иссиқкўл вилоятида содир бўлди. Табиий офат натижасида бир неча қишлоқларда 100 дан ортиқ уйни сув босди.
Илгарироқ, ФВВ 2024 йилнинг олти ойи мобайнида Қирғизистоннинг табиий ва техноген офатлардан кўрган зарари 1 миллиард 900 миллион сомни ташкил этганини хабар қилганди. Бироқ ФВВнинг қайд этишича, бу фақат дастлабки сумма бўлиб, у сел ва тошқинлар келиши ҳамда бошқа табиий ҳодисалар туфайли ошиб бораверади.