Ссылки доступа

Қозоғистон элчихонаси Ливандаги қозоғистонликларга мурожаат қилди


Ливан аҳолиси Исроил зарбалари деб жанубий ҳудудлардан оммавий равишда қочмоқда.

Қозоғистоннинг Ливандаги элчихонаси ушбу мамлакатда бўлиб турган қозоғистонликларни ҳарбий можаро кучайиши муносабати билан Ливан жанубини ва унинг шарқий қисмидаги водийни тарк этишга чақирди.

Ливаннинг жанубий қисми ва Бекаа водийсида яшовчи қозоғистонликларга мамлакатнинг нисбатан хавфсиз марказий ва шимолий ҳудудларига вақтинча кўчиб ўтиш ёки "тижорат рейслари мавжуд экан" Ливанни тарк этиш тавсия этилди.

Элчихона эҳтиёткорлик чораларига риоя қилиш ва маҳаллий ҳокимиятнинг барча кўрсатмаларини бажариш, шунингдек, ҳаракатланишни минималлаштиришни тавсия этган.

Ливан аҳолиси Исроил зарбалари деб жанубий ҳудудлардан оммавий равишда қочмоқда. Душанба кунидан бери Исроил, расмий тарғиботи иддао қилишича, Ливандаги "Ҳизбуллоҳ" радикал гуруҳи объектларига зарбалар бермоқда.

Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, душанба куни Ливанда Исроил зарбалари оқибатида 550 дан ортиқ киши, жумладан, камида 94 аёл ва 50 бола ҳалок бўлган. 1800 дан ортиқ киши жароҳатланган. Зарбалар, асосан, жанубий Ливан ва унинг пойтахтига қаратилган. 24 сентябрга ўтар кечаси Исроил Ливан жанубига яна ўнлаб зарбалар берди.

XS
SM
MD
LG