Қирғизистоннинг биринчи президенти Аскар Акаевга "собиқ президент" мақоми қайтарилмайдиган бўлди. Жўқорғу Кенеш депутатлари 25 сентябрь куни бўлиб ўтган йиғилишда Қирғизистоннинг собиқ президенти Асқар Акаевга собиқ президент мақомини тиклаш масаласини кўриб чиқиш бўйича комиссия тузишни рад этди.
"Ўйлайманки, парламент тўғри қарор қабул қилди. Бунга тарих ва халқ ўз баҳосини беради," - деди парламент спикери Нурланбек Шакиев бу қарорга изоҳ берар экан.
Аввалроқ, 24 сентябрь куни Конституциявий қонунчилик қўмитаси Акаевнинг аризасини рад этишни тавсия қилган эди.
Аскар Акаев 1991-2005 йилларда Қирғизистон президенти бўлган. 2005 йил 24 мартда "лола инқилоби" пайтида у Москвага қочиб кетган ва кейинроқ истеъфога берган. 2010 йилда у собиқ президент мақомидан маҳрум қилинган.
2023 йил январь ойида Қирғизистон Бош прокуратураси Акаевга нисбатан қўйилган барча айбловлар муддати ўтганлиги сабабли олиб ташланганини маълум қилган эди.
1991 йилда Қирғизистон мустақилликка эришганидан буён мамлакатни бешта президент бошқарган. Улардан фақат иккитаси - Роза Отунбаева ва Сооронбай Жеенбеков - собиқ президент мақомига эга. Аскар Акаев, Курманбек Бакиев ва Алмазбек Атамбоев бу мақомдан маҳрум этилган.
2005 йилдаги "лола инқилоби" пайтида Акаев Москвага қочиб кетган ва кейинроқ истеъфога берганди. 2010 йилда у собиқ президент мақомидан маҳрум қилинган.