Душанбеда Маданият вазирлигининг собиқ матбуот котиби ва Тожикистоннинг Афғонистон Қундузидаги собиқ консули Абдулфайз Атоий қўлга олинди.
Иш билан таниш манбага кўра, Атоий август ойи бошида собиқ ташқи ишлар вазири Ҳамрохон Зарифи иши юзасидан қўлга олинган.
Аввалроқ Тожикистон бош прокурори Юсуф Раҳмон собиқ ташқи ишлар вазири Ҳамрохон Зарифий, Олий Кенгашнинг собиқ раиси Акбаршо Искандаров, Демократик партия раисининг биринчи ўринбосари Аҳмадшоҳ Комилзода ва Социал-демократик партия раисининг ўринбосари Шокиржон Ҳакимовга нисбатан жиноят иши қўзғатилганини тасдиқлаганди.
Манбанинг 25 сентябрь куни Озодлик радиосига маълум қилишича, буларнинг иши бўйича тергов якунланиб, иш Олий судга кўриб чиқиш учун юборилган.
Улар мухолифат етакчилари билан давлат ҳокимиятини қўлга олиш мақсадида тил бириктирганликда, шунингдек, Тожикистонда тақиқланган "Тожикистон миллий альянси" раҳбарлари билан ҳамкорликда айбланиб ҳибсга олинган эди.
Тергов маълумотларига кўра, 2021 йил сентябрь ойида Усмонзода "Тожикистон миллий альянси" раҳбари ўринбосари Шарофиддин Гадоев билан телефон орқали мулоқот қилган ва "давлат ҳокимиятини тортиб олиш бўйича дастлабки тавсиялар берган." Таъкидланишича, Гадоев "Ислом уйғониш партияси" экстремистик ташкилоти раҳбари Муҳиддин Кабирий унга молиявий ёрдам кўрсатишини ва "Жамоат Ансаруллоҳ" террористик ташкилотининг уч мингдан ортиқ жангчиларини чет элдан олиб келишини таъминлашга ваъда берган.
"Давлатга, миллатга, президентга хиёнат қилган одам, қайси лавозимда ишлаётганидан ёки илгари қандай лавозимда ишлаганидан қатъи назар, қонун олдида жавоб беради," - деди бош прокурор Юсуф Раҳмон. У қўлга олинганлар борасида бошқа тафсилотларини келтирмаган.
Иш билан таниш манбага кўра, Атоий август ойи бошида собиқ ташқи ишлар вазири Ҳамрохон Зарифи иши юзасидан қўлга олинган.