Ссылки доступа

Олмаотада камида уч нафар фаол ҳибсга олинди


Қозоғистонда муҳим сиёсий воқеалар ёки кутилаётган намойишлар олдидан фаолларни профилактик суҳбатга чақириш ва қисқа муддатли ҳибсга олиш амалиёти мавжуд. 6 октябрь куни Қозоғистонда АЭС қурилиши бўйича референдум бўлиб ўтади.

Олмаотада камида уч нафар фаол қўлга олинди. Улардан бирининг уйида полиция тинтув ўтказди. Бу ҳақда фаоллар вакили Абзал Достиёров маълум қилди.

Фозилжон Сидиқов, Азат Тулеухан ва Ракиш Токмамбетов қўлга олинган. Фаолларни ҳибсга олиш сабаблари ҳозирча номаълум.

"Озодлик" мухбири фаолларнинг ҳибсга олиниши бўйича изоҳ сўраб Олмаота полициясига мурожаат қилди, бироқ жавоб ололмаган.

Қозоғистонда муҳим сиёсий воқеалар ёки кутилаётган намойишлар олдидан фаолларни профилактик суҳбатга чақириш ва қисқа муддатли ҳибсга олиш амалиёти мавжуд. 6 октябрь куни Қозоғистонда АЭС қурилиши бўйича референдум бўлиб ўтади. Ушбу ҳибсга олишлар айнан референдум билан боғлиқ ёки боғлиқ эмаслиги ҳозирча номаълум.

XS
SM
MD
LG