Ссылки доступа

“Крокус” иши бўйича гумонланувчиларнинг адвокатлари таҳдидларга учрамоқда


Аввалроқ ТАСС агентлигининг Москванинг Басманний судидаги манбаси бирорта ҳам адвокат айбланувчиларни ўз ихтиёри билан ҳимоя қилишга рози бўлмаганини маълум қилганди.

“Крокус Сити Холл”га ҳужум иши гумонланувчиларни ҳимоя қилишга тайинланган ҳаётига таҳдидлар бўлмоқда. Улардан гумонланувчиларни ҳимоя қилмаслик талаб этилмоқда, дейилади “Московский комсомолец” нашрининг мақоласида.

Мақола муаллифи, Москва жамоатчилик назорати комиссиясининг собиқ аъзоси Ева Меркачеванинг ёзишича, адвокатлар ва уларнинг оила аъзоларига нисбатан ўлим таҳдидлари янграмоқда.

Аввалроқ ТАСС агентлигининг Москванинг Басманний судидаги манбаси бирорта ҳам адвокат айбланувчиларни ўз ихтиёри билан ҳимоя қилишга рози бўлмаганини маълум қилганди. Меркачеванинг ёзишича, тайинланган адвокатлар уларга қайси иш берилишини аввалдан билмайди. Қонун бўйича, бундай адвокатлар ҳимоя қилишдан бош тортиши мумкин эмас.

Москвадаги Басманний суди “Крокус Сити Холл”га ҳужум иши бўйича ҳозирча сакиз нафар гумонланувчини ҳибсга олиш ҳақида қарор чиқарган. Қамоққа олинган илк тўрт нафар айбланувчидан иккиси айбига иқрор бўлган. Айби исботланса, уларни умрбод қамоқ жазоси кутмоқда.
Охирги расмий маълумотларга кўра, ҳужум оқибатида 139 киши ҳалок бўлган, 182 киши жароҳатланган.

XS
SM
MD
LG