Ссылки доступа

Озарбайжондаги президентлик сайловларида Алиев 92 фоиздан ортиқ овоз олди

Ильхам Алиев
Ильхам Алиев

Аслида президентликка навбатдаги сайлов 20225 йилда бўлиб ўтиши керак эди, бироқ Илҳом Алиев Тоғли Қорабоғни қайтарганидан ҳосил бўлган умуммиллий эътирофдан унумли фойдаланиш мақсадида сайловни 2024 йил ўтказишга қарор қилган.

Озарбайжондаги муддатдан олдинги президентлик сайловларида амалдаги президент Илҳом Алиев ғалаба қозонди.

Озарбайжон Марказий сайлов комиссиясига кўра, сайлов бюллетенларининг 93,4 фоизи санаб чиқилган, Алиев 92 фоиздан кўпроқ овоз тўплаган. Иккичи ўринда 2,2 фоиз овоз олган мустақил номзод Зоҳид Уруж келмоқда. Сайловда рўйхатдан ўтганларнинг деярли 77 фоизи қатнашган.

МСК якуний натижаларни 9 февраль куни эълон қилади. Шундан сўнг МСК ҳужжатларни Конституциявий судга тақдим этади – Суднинг қарори билан номзод сайланган деб эълон қилинади ва инаугурация маросими белгиланади.

Сайловларда ҳукмрон “Янги Озарбайжон” партиясининг номзоди бўлмиш Илҳом Алиевдан ташқари яна олти нафар номзод иштирок этмоқда. Бироқ улар амалдаги президентга ҳақиқий рақиб эмас, дейди таҳлилчилар. Икки асосий мухолиф партия - Мусават ва Озарбайжон Халқ фронти сайловларда қатнашишдан бош тортган.

"Мусават" етакчиси Ориф Ҳожили бойкотга сайловларнинг нодемократиклигини сабаб қилиб кўрсатди.

Аслида президентликка навбатдаги сайлов 20225 йилда бўлиб ўтиши керак эди, бироқ Илҳом Алиев Тоғли Қорабоғни қайтарганидан ҳосил бўлган умуммиллий эътирофдан унумли фойдаланиш мақсадида сайловни 2024 йил ўтказишга қарор қилган.

Озарбайжонда президент етти йиллик муддатга сайланади, бу норма 2016 йилда референдум орқали Конституцияга киритилган. Илгари президент беш йиллик муддатга сайланган.

Илҳом Алиев президентликка илк бор 2003 йилда, мамлакатни 10 йил бошқарган отаси Ҳайдар Алиев вафотидан икки ой олдин сайланган эди. Сиёсатшуносларнинг фикрича, Илҳом Алиев ҳам ўз лавозимини ўғли, кенжа Ҳайдар Алиевга топшириш ниятида.

XS
SM
MD
LG