Ссылки доступа

“Амакиси томонидан зўрлаб келинган” бола можароси. Она айтганларидан тонмоқда - блогер 


11 ёшли боланинг ўзи ва онаси блогер Ақида Ханум билан суҳбат давомида кўзида ёш билан бу иш 2018 ёки 2019 йилда бошланганини айтиб беришган.

Фарғона вилояти ҳуқуқ-тартибот органлари Қува туманида 48 ёшли шахс 11 яшар болани зўрлаб келгани ҳақидаги иддаолар юзасидан текширув олиб бормоқда.

Боланинг онаси вояга етмаган ўғлини ўз амакиси икки йил давомида зўрлаб келгани ҳақида блогер Ақида Ханумга сўзлаб берганди.

Блогернинг жабрланувчи болакай ва унинг онаси билан ўтказган видео суҳбати ижтимоий тармоқларда тарқалгач, Қува тумани Ички ишлар бўлими терговга қадар текширув бошлаган.

Болани зўрлаганликда гумонланаётган амакиси ҳибсга олинган. Блогер Ақида Ханумнинг айтишича, энди аёл “айтганларидан тонмоқда”.

Боланинг ўзи ва онаси блогер Ақида Ханум билан суҳбат давомида кўзида ёш билан бу иш 2018 ёки 2019 йилда бошланганини айтиб беришган.

“Биринчиси бувамни томорқасига экинларни суғоришга борганимизда бўлган. Иккинчиси 3-4 ойдан кейин қўйимиз туққанида шуни эмизишга бирга борганимизда бўлган. Оғриқ зўридан кўпинча бувамга айтмоқчи бўлганман, аммо айтолмаганман. Бу иш анчадан бери давом этиб келарди. Бир куни, ноилож, бувамга айтишга мажбур бўлдим. Ўтган йили май ойида ойим мени шифокорга олиб бордилар”, дейди 11 ёшли бола блогер Ақида Ханум билан суҳбатда.

Боланинг онаси суҳбат давомида ўғлини амакиси зўрлаб келгани ҳақида анча олдин хабар топганини айтади.

“Бир куни ўғлимнинг зўрланганини билиб қолдим. Шунда турмуш ўртоғимга ‘Акангиз ўғлимизни зўрлаб қўйибди, хабарингиз борми?’ десам, ‘ҳа, биламан. Лекин нима қилай? У мени акам. Сўйиб ташламайман-ку’ деди”, - гапириб беради боланинг онаси.

Ўтган йил май ойида боланинг онаси уни шифокорга олиб борган. Ҳодиса ҳақида шифокордан ташқари участка нозири ҳам билган, бироқ улар ҳеч қандай чора кўрмаган.

Ақида Ханумнинг “нима учун турмуш ўртоғингизнинг акаси устидан ички ишлар органларига ариза ёзмадингиз? Фақатгина ноқулай бўлгани учунми?” даган саволига аёл бош ирғаб жавоб беради.

Блогернинг жабрланувчи болакай ва унинг онаси билан ўтказган видео суҳбати ижтимоий тармоқларда тарқалгач Қува тумани Ички ишлар бўлими терговга қадар текширув бошлади.

Болани зўрлаганликда гумонланаётган амакиси ҳибсга олинган. Блогер Ақида Ханумнинг айтишича, энди аёл айтганларидан тонишни бошлаган.

“Суҳбатни видеога ёзиб олдим, чиқардим. Кеча Фарғона ИИБси бошлиғи менга телефон қилди. Амкаисини олиб кириб қўйдик, суд-мед экспертиза қиляпмиз, лекин онаси “унақа нарса бўлмаган”, деб туриб оляпти, деди. Қариндошлари амаки қамалиб кетса оқ қиламиз, деб босим қилишган. Энди она ҳамма айтганларидан тоняпти”, - дейди блогер..

Ўзбекистонда маиший ва жинсий зўравонлик ҳолатларини ёритиб келаётган блогер Ақида Ханумнинг айтишича, “ўзбекчилик”, “андиша” каби иллатлар сабаб кўплаб ҳолатлар ёпилиб кетяпти.

Фарғона вилоятида 11 ёшли бола икки йил давомида ўз амакисининг жинсий тажовузига учрагани, ота-онаси эса андиша туфайли бу ҳолатни яшириб келгани ижтимоий тармоқларни ларзага солди.

Баъзи тармоқ фойдаланувчилари тарафидан боланинг ота-онасини ҳам жазога тортиш керак, деган фикрлар айтиляпти.

“Уйдаги гапни кўчага чиқарма, ёпиғлиқ қозон ёпиғлигича қолсин, деган нарса қон-қонимизга сингиб кетган. Лекин, шуни орқасидан бегуноҳ болаларимиз азоб чекишяпти. Бу ишни шунчаки ташлаб қўймаслик керак. Отани оталик, онасини оналик ҳуқуқидан маҳрум этиш, керак бўлса жазолаш керак. Қачонгача давом этади бунақа ишлар”, - деб изоҳ қолдирган Фейсбукда эълон қилинган видео остида Шер исмли фойдаланувчи.

Ўзбекистон Жиноят кодексида педофилия бўйича алоҳида модда йўқ. Бундай жиноятни қилганларга 7 йилдан 10 йилгача бўлган қамоқ жазоси кўзда тутилган 119 - Жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш ҳамда 129-Ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш каби моддалар қўлланилади.

Ўзбекистон ЖКнинг педофилияда айбланганларга нисбатан қўлланадиган мавжуд 129-моддаси "уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд бир йилгача озодликни чеклаш" жазосини назарда тутади.

Маҳкама қарори жабрланувчи яқинларининг норозилигига сабаб бўлган.

Озодлик билан гаплашган Ўзбекистон туманида яшовчи оналардан бири¸ суд тизимини вояга етмаган болалар¸ хусусан қизларни ҳимоя қилмаётгани учун танқид қилган.

XS
SM
MD
LG