Бинода мингга яқин одам паноҳ топган, деб ёзади AP ўз суриштирувига таяниб.
Журналистлар театр биносидаги бошпана билан яқиндан таниш бўлган 23 нафар тирик қолган — қутқарувчилар ва одамлардан интервью олдилар, шунингдек, ҳужумдан олдин ва кейин олинган бино қурилиш режаси, фотосуратлар ва видеоларни таҳлил қилдилар. Ушбу маълумот 3D театр моделини яратиш учун ишлатилган. Унда гувоҳлар журналистларга одамлар жон сақлаган бурчакларни кўрсатишган.
16 гувоҳнинг агентликка айтишича, бино ҳаддан ташқари гавжум бўлган — омон қолганларнинг сўзларига кўра, ҳар уч квадрат метрга бир киши тўғри келган. Одамлар хона ва коридорларда паноҳ топган. Барча суҳбатдошлар бино яқинидаги дала ошхонасида 100 га яқин одам борлигини айтишди. Уларнинг ҳаммаси вафот этди.
Омон қолган икки киши, аввалига шаҳар расмийлари ишонганидек, 300 га яқин одам ҳалок бўлганига ишонишган. Мариупол полицияси ходими ва Қизил Хоч вакиллари камида 500 киши ҳалок бўлганини тахмин қилишди. AP агентлигининг тахмин қилишича, жасадларнинг бир қисми Россия армияси томонидан олиб чиқилган.
Агентлик терговчиларининг қайд этишича, уруш шароитида ҳалок бўлганларнинг аниқ сонини аниқлашнинг иложи йўқ.
Ўқ отилишидан бир неча кун олдин олинган сунъий йўлдош суратларида театр биноси олдида баландликдан кўриниб турган «болалар» ёзуви бўлган. ЙХҲТ театрга зарба беришни халқаро гуманитар ҳуқуқнинг бузилиши ва уруш жинояти деб атади.
Россия Мудофаа вазирлиги Мариуполдаги драма театри бинода яширинган украиналик ҳарбийлар томонидан портлатилганини даъво қилди. Бирок бунга далил келтирмаган.
Мариупол — Азов денгизидаги порт шаҳри — деярли бутунлай вайрон қилинган. Маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, камида 20 минг киши ҳалок бўлган. Шаҳар биноларининг 90 фоизи вайрон бўлган.