Таъкидланишича, пакетга, NASAMS зенит-ракета комплекси ва Patriot ҳаво мудофаа тизимлари ҳамда HIMARS ракета тизимлари учун қўшимча ўқ-дорилар киради.
Бундан ташқари, пакетга танкка қарши қуроллар – Javelin танкка қарши тизимлари ва ТОW ракета тизими киритилиши кутилмоқда, дея хабар берди AP. Расмийларга кўра, Вашингтон шу ҳафтадаёқ қўшимча ёрдам ҳақида эълон қилиши мумкин, бироқ етказиб берилган қуроллар таркиби ҳали тўлиқ келишиб олинмаган.
1,3 миллиард долларлик ёрдам пакетига, хусусан, тўртта NASAMS зенит-ракета комплекслари ҳамда Phoenix Ghost ва Switchblade дронлари киради.