Ссылки доступа

Россияда Тожикистон фуқароси урушга оид "фейклар" тарқатганликда айбланмоқда


Далержон Ачилов
Далержон Ачилов

У шунингдек жамоат жойларида "рус аёлларини ҳақоратлаганликда" айбланган. 

Новосибирскда Тожикистон фуқароси Далержон Ачиловга Россия армияси ҳақида "фейклар" тарқатганлик ва безориликда айбловлари қўйилди. Бу ҳақда туманлараро суд матбуот хизмати хабар берди.

Тергов маълумотларига кўра, 2022 йил февралидан 2024 йил мартигача Ачилов савдо марказларида "Украинадаги махсус ҳарбий амалиётнинг мақсадлари тўғрисида атайлаб ёлғон маълумот тарқатган" ҳамда "РФ президенти ва ҳукуматининг қарорларини қоралаган".

У шунингдек жамоат жойларида "рус аёлларини ҳақоратлаганликда" айбланган.

Очилов 2012 йилда Россияга келган ва 2024 йилда Россия фуқаролигини олиш учун ариза берган. “Шунингдек, унинг оила аъзолари – рафиқаси ва фарзандлари 2022 йил ноябрь ойидан буён Россияда ноқонуний яшаб келаётгани аниқланди”, дейилади суд қарорида.

Россия Тергов қўмитаси маълум қилишича, уруш бошлангандан бери ҳарбий "фейклар тарқатиш" ва Россия армиясини "обрўсизлантириш" моддаси бўйича 250дан ортиқ жиноий иш қўзғатилган.

XS
SM
MD
LG