Озарбайжон Давлат хавфсизлиги хизмати Россиянинг Мурманск шаҳрида турғун яшайдиган озарбайжонликни ҳибсга олинганини маълум қилди. Бехруз Аскеров Озарбайжонда ижроия ҳокимият органлари вакилларига қарши теракт уюштиришни режалаштирганликда айбланмоқда, деб хабар берди ДХХ матбуот хизмати.
ДХХга кўра, Аскеров бошқа вилоятлардаги турли ҳаммаслаклари билан биргаликда Ланкарон шаҳар ҳокимига суиқасд уюштиришни режалаштирган.
Тергов пайтида Аскеров ўз айбига иқрор бўлгани айтилмоқда. Бу теракт 2018 йилда Ганжа ҳокимининг ҳаётига суиқасд қилганликда айбланиб умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган Юнис Сафаров учун “қасос бўлиши керак эди”.
Шунингдек, ДХХга кўра, Аскеров яна бир кишини ўлдирмоқчи бўлган.
2023 йил март ойида парламент депутати Фозил Мустафо Бокудаги қуролли ҳужумда яраланган, расмийлар бу ҳужумни теракт деб баҳолаган эди. Фозил Мустафо Озарбайжон ҳукуматига содиқ “Буюк бунёдкорлик” партиясини бошқаради ва ундан парламентга сайланган ягона депутатдир.
ДХХга кўра, Аскеров бошқа вилоятлардаги турли ҳаммаслаклари билан биргаликда Ланкарон шаҳар ҳокимига суиқасд уюштиришни режалаштирган.