Озарбайжонда ToplumTV телеканали асосчиси Алескер Маммадли ва "III Республика платформаси" ҳаракатининг асосчиларидан бири Руслан Иззетли тўрт ойга ҳибсга олинди. Улар уюшган контрабандада айбланмоқда.
Фаоллар бу айбловларни рад этган, улар илмий ва ижтимоий фаолияти деб таъқиб қилинаётганини айтмоқда.
Фаолларнинг уйида ва офисида тинтувлар ўтказилди. Мамедлининг уйидан 60 минг евро топилган. Яқинларининг айтишича, пулни полициячилар тинтув вақтида ташлаб қўйган.
Шу куни ToplumTV видеомуҳаррири Мушвиг Жаббор, "Демократик ташаббуслар институти" ННТ раҳбари Акиф Гурбанов ва ушбу ташкилотнинг уч нафар ходими - Илкин Амрохов, Рамин Бабаев ва Али Зейнал ҳам ҳибсга олинган.
Аввалроқ Toplum TV телеканалига алоқадор 14 одам ҳибсга олинган эди. Кейинчалик 11 нафари қўйиб юборилган.
АҚШ Давлат департаменти журналистларнинг таъқиб қилинишини қоралади ва Озарбайжон ҳукуматини сиёсат деб ноҳақ қамалганларнинг барчасини озод қилишга чақирди.
Toplum TV мустақил интернет телеканал бўлиб, у, жумладан инсон ҳуқуқларининг бузилиши ва коррупцияга оид суриштирувларга ҳам ихтисослашган. Телеканалнинг бош муҳаррири Хадича Исмоил таъқибга нима сабаб бўлганини билмаслигини, бу мамлакатдаги навбатдаги репрессия тўлқинидан бошқа нарса эмаслигини айтмоқда.
“III Республика платформаси” ҳаракати президент ҳокимиятини жиловлаш ва Озарбайжонни парламент бошқарув шаклига ўтишини ёқлаб чиқади.
“Демократик ташаббуслар институти” нодавлат ташкилоти “Fact Check” халқаро лойиҳасининг ваколатхонаси бўлиб, Озарбайжон ҳукумати фаолияти устидан жамоатчилик назоратини амалга оширади, хусусан, мамлакатдаги сайловларни кузатишга ихтисослашган.
Аввалроқ ҳам Озарбайжонда 10 га яқин журналист ҳибсга олинган эди. Уларнинг аксарияти Абзац Медиа нашри ходимлари бўлган.