Ссылки доступа

Тожикистон таълимида 10 баллик янги баҳолаш тизимига ўтилади


В одной из школ Таджикистана. Архивное фото
В одной из школ Таджикистана. Архивное фото

Тожикистонда 4 мингдан ортиқ мактабда 2 миллион 280 минг ўқувчи ўқийди.

Тожикистон Таълим вазирлиги ўқувчи билимини баҳолашнинг амалдаги беш баллик тизими ўрнига ўн баллик тизим жорий этмоқчи. Янги тизим 140 та мактабда синовдан ўтказилмоқда.

Таълимни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти вакили Давлат Имомназаров Озодлик радиоси билан суҳбатда янги баҳолаш тизимининг афзалликларидан бири, ўқувчилар билимини баҳолашда чуқурроқ таснифлашга эришиш эканлигини айтган. Айни пайтда ўқитувчиларнинг 80-90 фоизи фақат ўқувчининг назарий билимини баҳолайди. Яъни, ўқувчилар мавзуларни ёд оладилар ва баҳо оладилар, лекин олган билимларини қўллай олмайдилар. Ўн балли тизим ўқувчидан кўпроқ ҳаракатни талаб қилади ва ўқув кўникмаларини ривожлантиришга кўмаклашади. Янги тизимга босқичма-босқич ўтилади.

Аммо баъзи ўқитувчилар баҳолар шкаласидан кўра таълим сифатига эътибор қаратиш муҳимроқ деб ҳисоблашади. Тожикистондаги мактабларда бошқа муаммолар - ўқитувчиларнинг иш ҳақининг пастлиги, кадрлар етишмаслиги, ўқитувчиларни бошқа ишларга жалб қилиш, мактаб ишига аралашиш, шунингдек, таълим даражаси ва сифатининг етарли эмаслиги йиллар давомида ҳал этилмасдан қолмоқда.

Тожикистонда 4 мингдан ортиқ мактабда 2 миллион 280 минг ўқувчи ўқийди.

XS
SM
MD
LG